Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“Бесаранг” МФЙда жойлашган 32-умумтаълим мактабида “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси асосида 140 ўринли янги ўқув биноси ёшлар иҳтиёрига топширилди.
2023-12-13 16:57:18 177
“Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг овоз бериш жараёнларида бесарангликлар ҳам фаол иштирок этиб, мактабда қўшимча бино қуриш учун ғолиб бўлдилар. Ҳамжиҳатликда қилинган ҳаракатлар натижасида лойиҳанинг иккинчи мавсумида 5676 та овоз тўплади. Натижада мактабда 1 миллиард 200 миллион сўмлик бунёдкорлик ишлари бажарилди. Қурувчилар томонидан тез ва сифатли барпо этилган янги ўқув биносида ўқувчилар учун барча шароитлар яратиб берилди.
Бугун туман ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаев, туман прокурори Шухратжон Мусаевлар ҳамда маҳалла фаоллари янги бинони фойдаланишга топширдилар. Тадбир иштирокчилари замонавий ва кўркам зиё масканига айланган бинода яратилган шарт-шароитлар билан танишди.