Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 35 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ТОШЛОҚДА ЁШЛАР БАНДЛИГИГА КЎМАКЛАШИШ МАҚСАДИДА МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2023-12-15 08:23:48    168

PDF юклаш
Чоп этиш


Тошлоқ тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ҳамда туман Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида ўтказилган “Меҳнат ярмаркаси”да иш билан банд бўлмаган фуқаролар, ёшлар, меҳнат миграциясидан қайтган фуқаролар, аҳлоқ тузатиш ишларига жалб этилган  ва жазони ўтаб қайтган фуқароларга тумандаги бўш иш ўринлари таклиф қилинди. 
Ўтказилган “Меҳнат ярмаркаси”да 23 та ташкилот ва корхоналар иштирок этиб, 330 дан зиёд бўш иш ўринлари билан қатнашдилар. Тадбирга 146 нафар банд бўлмаган аҳоли вакиллари жалб этилди. Шу куннинг ўзида 56 нафар фуқароларга ишлаш учун йўлланмалар берилди. Бундан ташқари 30 нафар ёшлар касб-ҳунарга жалб этилди. 18 нафари 1-КХМга пайвандчилик касбини ўрганишга, 12 нафари Тошлоқ Хизмат кўрсатиш техникумига қандолатчилик йўналишига ўқишга юборилди.