Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 16 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


Сўраган эдингиз-жавоб берамиз... Савол: Кўп йиллик иш стажига эга тиббиёт ходимларига устамалар тўланиш тартиби қандай?

×

 2023-12-18 12:53:46    173

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 276-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси давлат муассасалари тиббиёт ва фармасевтика ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби ва шартлари тўғрисида”ги НИЗОМГА асосан,
Врачларга, ўрта ва кичик тиббиёт ходимларига, соғлиқни сақлаш барча муассасалари фармацевтика ходимларига қуйидаги устамалар тўланиши керак:
 узлуксиз иш стажи 5 йилдан 10 йилгача – тариф ставкасининг 5 фоизи;
 узлуксиз иш стажи 10 йилдан 15 йилгача – тариф ставкасининг 10 фоизи; 
узлуксиз иш стажи 15 йилдан 20 йилгача – тариф ставкасининг 15 фоизи, олий маълумотли ҳамширалар учун тариф ставкасининг 20 фоизи;
 узлуксиз иш стажи 20 йилдан ортиқ – тариф ставкасининг 20 фоизи, олий маълумотли тиббиёт ҳамширалари учун тариф ставкасининг 30 фоизи.
Тошлоқ туман адлия бўлими Юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи З.Акрамов