Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 12 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ТОШЛОҚДА ДЎППИДЎЗЛИК ҲУНАРИ РИВОЖЛАНМОҚДА, УШБУ ҲУНАРМАНДЧИЛИК ОРҚАЛИ ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ БАНДЛИГИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА

×

 2023-12-19 15:46:59    193

PDF юклаш
Чоп этиш


    Ҳар бир ҳудуднинг ўз тадбиркори, ишбилармон ва ҳунарманди бор. Шу жумладан тумандаги “Фурқат” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам халқимизнинг миллий ва қадимий ҳунарларидан бўлган дўппидўзлик билан шуғулланиб келаётган аёллар кўпчиликни ташкил этади. 
Улар тайёрлаган дўппилар эркакларнинг бошларида миллийлигимизни акс этиб туради. Ҳунармандларнинг орасида кайвони онахонлардан Зулфияхон Сиддиқова бу ҳунарнинг сир-асрорларини кўпчилик шогирдларига ўргатиб келаётганлардан.
—Дўппидўзлик ҳунари инсондан энг аввало сабр-қаноат ва нозик дидни талаб этади,—дейди ҳунарманд Одинахон Асқарова.—Битта дўппи тайёр бўлиши учун бир нечта жараён бажарилади. Мана шу жараёнларда ҳунарманддан катта эътибор ва синчиковлик талаб этилади. Дўппи тайёрлашнинг ўзига яраша меъёрлари борки бунда кўп йиллик тажриба ҳам катта аҳамиятга эга.
Маҳалла аёллари дўппичиликдан яхши даромад топиб оила рўзғорига камарбаста бўлмоқдалар. Ҳунар ортидан меҳнат қилиш эвазига ойига камида 5 миллион соф даромад олиш мумкин экан. 
—Дўппи тайёрлаш ҳунарини ёшлигимда онамдан ўрганганман. Мана ҳозиргача шу иш билан шуғулланаман. Бу ҳунар билан кам бўлмадим. Уйлар тикладик, тўйлар қилиб келин туширдим. Келинларимга ҳам ҳунарни ўргатиб келмоқдаман,—дейди Маъмурахон Жўраева.