Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 14 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


“ҲОКИМ ВА ЁШЛАР” УЧРАШУВИДА ФАОЛ ЁШЛАР ТАҚДИРЛАНДИ

×

 2023-12-20 13:32:07    230

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун тумандаги 2-умумтаълим мактабида туман ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаев фаол ёшлар билан учрашув ўтказди. Унда секторлар раҳбарлари ҳамда “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида ўтказилган спорт мусобақалари, интеллектуал танловлар ғолиб ва совриндорлари иштирок этди.

“Ҳоким ва ёшлар” учрашувида туман ҳокими А.Джурабаев сўзга чиқиб, туманда ўтган давр мобайнида ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида олиб борилган ишлар, амалга оширилган ислоҳотлар тўғрисида маълумот бериб, давлатимиз томонидан ёшларга қаратилаётган эътибор тўғрисида гапириб ўтди. Таъкидландики, жорий йил туман ёшлари учун ютуқларга бой бўлди. Ёшларимиз ҳар соҳада, спортда юқори марраларни қўлга киритдилар. Айниқса, тошлоқлик спортчи ёшлар халқаро, республика миқёсида ўтказилган спорт мусобақаларида фахрли ўринларни эгалладилар.
Тадбирда туман ҳокими юртимизда ёшлар учун барча имкониятлар яратиб берилганлиги, улардан эса фақатгина унумли ва оқилона фойдаланган ёшларгина ўз келажагини ҳозирдан бунёд эта олишларини таъкидлар экан, ёшларнинг барча мурожаатларини эшитишга тайёр эканлигини билдирди. 


Шунингдек, туманда ёшларга яратилаётган шароитларга тўхталди. Бугунги кунга қадар, “Ёшлар дафтари”га 2208 нафар ёшлар киритилди. Кўрилган амалий чора-тадбирлар натижасида 2006 нафар ёшлар дафтардан чиқарилди. Жорий йилда 229 нафари ёшларга ОТМ тўлов-контрактларини 50 фоизгача қисми яъни 475 миллион сўм маблағлар тўлаб берилди.  57 нафар ёшларга 229 миллион сўмлик асбоб-ускуналар ва меҳнат қуроллари субсидия тариқасида ажратилди. 10 нафар ёшларнинг сафарбарлик чақируви резерви хизмати бадали тўлаб берилди. 44 нафар беморларга 396 миллион сўм миқдорда даволаниш ҳаражатлари “Ёшлар жамғармаси” маблағлари ҳисобидан қоплаб берилди. 21 нафар  “Ёшлар дафтари”га киритилган ва моддий аҳволи оғир ёшларга 20 миллион сўм миқдорда бир марталик моддий ёрдам пуллари ажратилди. “Ёшлар дафтари”га киритилган 311 нафар ёшларга деҳқон хўжалиги юритиш учун ижара ҳуқуқи асосида 30 йиллик ер майдони ажратиб берилди. 49 нафар ёшларга “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан 229 миллион сўмлик асбоб-ускуналар ва меҳнат қуроллари субсидия тариқасида ажратилди. 1082 нафар "Ёшлар дафтари"га киритилган ишсиз ёшларнинг бандлиги таъминланди. 72  нафар "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш мақсадида 4 миллиард сўмлик кредит маблағлари ажратилди.

Учрашув давомида ўз ютуқлари билан туманни ривожлантириш ва юксалтириш ишига ҳисса қўшиб келаётган, Ватанга муҳаббат ва садоқат, ташаббускорлик ва ташкилотчилик борасида тенгдошларига алоҳида намуна кўрсатаётган бир гуруҳ ёшлар туман ҳокимининг Ташаккурномалари ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.