Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Аҳоли мурожаатлари ва муаммоларини ўрганиш ҳамда ҳал этиш бўйича навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди.
2023-12-26 17:24:21 151
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошлоқ тумани Халқ қабулхонасида аҳоли мурожаатларини тинглаш, муаммоларини ўрганиш ва жойида ҳал этиш мақсадида қабул ўтказилди. Қабулда вилоят ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бошқарма бошлиғи Комила Кавлонова, туман ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаев ҳамда туман Халқ қабулхонаси мудири, корхона-ташкилотлар раҳбарлари ҳамда муаммоси мавжуд фуқаролар иштирок этди.
Қабул жараёнида фуқароларнинг мурожаатлари - соғлиғини тиклаш мақсадида дори-дармонга ёрдам кўрсатиш, кадастр, суд-ҳуқуқ масалалари билан боғлиқ муаммолар, ишга жойлашиш, субсидия асосида уй-жой олиш, имтиёзли кредит ажратиш, оилавий масалалар, ички йўлларни асфальтлаштириш, бир марталик моддий ёрдам ва бошқа масалалар ўрганилди.
Шу куни фуқароларнинг кўплаб мурожаатлари жойида ўзининг ижобий ечимини топди. Ўрганиш талаб қиладиган мурожаатлар қонунда белгиланган тартибда кўриб чиқилиши назоратга олинди.
Қабулдан сўнг, вилоят ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бошқарма бошлиғи Комила Кавлонова тумандаги “Дўстлик” ҳамда “Сўкчилик” МФЙларда яшовчи ҳимоя ордери олган, низоли оилалар рўйхатида турган фуқаролар холидан хабар олиб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари, байрам совғаларини топширди.