Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 12 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


TOSHLOQDA YANGI YIL BAYRAMI OLDIDAN IKKINCHI JAHON URUSHI QATNASHCHILARI HOLIDAN XABAR OLINDI

×

 2023-12-26 18:15:47    162

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун вилоят ҳокими ўринбосари Хожиқўзижон Исақов, туман ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаевлар ҳамда секторлар раҳбарлари Янги йил байрами олдидан туманимизда истиқомат қилаётган 2 нафар иккинчи жаҳон уруши фахрийларининг ҳолидан хабар олдилар. Уларга Президентимизнинг байрам табриги, пул мукофотлари, совғалар, озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.
Тумандаги “Жарқишлоқ” МФЙда истиқомат қилаётган иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Файзулло ота Эминов хонадонида бўлиб, отахонни ва оила аъзоларини Янги йил байрами билан табрикладилар. Файзулло ота 17 ёшида минглаб ўзбекистонликлар қатори қўлига қурол олиб, фашизмга қарши курашди. Урушдан сўнг 50 йилдан зиёд бригадирлик қилди, турмуш ўртоғи Мелихон ая билан 6 ўғил, 3 қизни тарбиялади. Ҳозирда отахон 100 дан зиёд набира-ю, чевара-эваралар қуршовида бугунги тинч-осойишта ва фаровон ўтаётган ҳар бир кун учун шукроналар айтиб яшамоқда.
Шундан сўнг, “Шодлик” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Одилжон ота Зокиров хонадонида бўлиб, дилдан суҳбатлашдилар. Одилжон ота суҳбат давомида  давлатимиз, Президентимиз томонидан яратиб берилаётган шароитлар учун, юртимизда тинчлик осойишталик ҳукм сураётгани учун барчамиз шукроналик ҳисси билан яшашимиз кераклигини  билдириб, уруш қатнашчиларига, жумладан фахрийларга берилаётган эътибор ва эътироф учун миннатдорлик билдирди.
Вилоят ҳокими ўринбосари Х.Исақов ҳамда туман ҳокими А. Джурабаевлар уруш қатнашчиларини ва уларнинг оила аъзоларини байрам билан табрикладилар. Президентимизнинг табригини ўқиб эшиттириб, байрам совғаларини топширдилар.