Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТОШЛОҚ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ ЕТМИШ ТЎРТИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ
2023-12-27 14:59:31 163
Сессияда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, секторлар раҳбарлари, кун тартибидаги масалаларга алоқадор ташкилот раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Сессияни туман ҳокими, халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Абдуқаҳҳор Джурабаев олиб борди.
Дастлаб сессия кун тартибида, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи, 3-сектор раҳбари А.Каттабековнинг фуқароларни “Темир дафтар”дан чиқариш тўғрисидаги ҳисоботи тингланди.
Кун тартибидаги кейинги масала, Тошлоқ туманининг 2024 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи Ж.Қурбонов ахборот бериб ўтди. Туман электр тармоқлари корхонаси томонидан 2023 йил давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида туман электр тармоқлари корхонаси бошлиғи А.Қодировнинг ҳисоботлари ҳам эшитилди.
Сессия якунида кун тартибида муҳокама қилинган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.