Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 19 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ЯНГИ ЙИЛ БАЙРАМИ МУНОСАБАТИ БИЛАН “ПРЕЗИДЕНТ АРЧАСИ” БАЙРАМ ТАДБИРЛАРИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2023-12-29 13:01:26    131

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Тошлоқ тумани марказида «Президент арчаси» тадбирлари юқори савияда ташкил этилиб, тадбирга ташриф буюрган Қорбобо, Қорқиз ҳамда эртак қаҳрамонларининг чиқишлари болажонларга ҳақиқий байрам кайфиятини улашишди.      Байрам тадбирида туман ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаев ҳамда секторлар раҳбарлари қатнашиб, туман аҳлини  Янги йил байрами билан самимий муборакбод этдилар. Туман ҳокими ортда қолаётган йилимиз туманимиз учун улкан ютуқлар, муваффақиятлар, шунингдек, ўзгаришлар, хайрли воқеалар йили сифатида тарих саҳифаларида муҳрланаётганлигини таъкидлаб ўтди. 
Туман маданият бўлими ходимлари томонидан намойиш этилган концерт дастури барчага янги йил қувончини улашди. Шундан сўнг, барча болажонларга байрам совғалари топширилди.