Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 18 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


BAYRAM MUNOSABATI BILAN FAXRIY O‘QITUVCHILAR XOLIDAN XABAR OLINDI

×

 2023-12-30 14:21:33    154

PDF юклаш
Чоп этиш


Тошлоқ туманида Янги йил байрами муносабати билан  бугунги кунда кексалик гаштини сураётган устоз мураббийлар холидан хабар олинди. Уларга янги йил совғалари улашилди.  
Фарғона вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Ш.Долимов  ҳамда туман бўлими мудири А.Солиевлар байрам муносабати билан тумандаги бир гуруҳ фахрий устозларнинг хонадонларига ташриф буюриб, улар билан дилдан суҳбат қурдилар. Таълим тизимида узоқ йиллар самарали меҳнат қилган устозларнинг Янги йил байрами билан самимий муборакбод этдилар.
“Дўстлик” МФЙда истиқомат қилаётган фахрий ўқитувчи Нина Барисовна Закирова 40 йил тумандаги 2-умумтаълим мактабида ўқувчиларга таълим тарбия берди. Таълим тизимини ривожлантиришда ўз ҳиссасини қўшиб, самарали фаолият олиб борди. 
“Заркент” МФЙда яшовчи Рўзи ота Каримов ҳам 40 йилдан зиёд умрини таълим тарбия беришга сарфлади. Ҳар доим ёшларга билим беришдан чарчамади. Узоқ йиллик самарали меҳнати давомида кўплаб ёшларни ҳаётда ўз ўрнини топишда кўмаклашди.  “Янги йўл” МФЙда 30 йил ўқитувчилик касбини эгаллаб келган Флюра Багаутдинова. У рус тили фанидан ёшларга билим берди. Хозирда кексалик гаштини сурмоқда. 
Шу куни фахрийларни холидан хабар олиниб, байрам кайфияти улашилди. Устозлар бугунги кунлар учун шукроналик келтириб дуога қўл очди.