Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 9 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ТОШЛОҚ ТУМАНИДА “МАҲАЛЛАДА ДУВ-ДУВ ГАП” ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2024-01-03 18:07:10    189

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев бошчилигида 2023 йил 22 декабрь куни ўтказилган Республика Маънавият ва маърифат Кенгаши йиғилишида берган топшириқлари ижросини таъминлаш ҳамда Янги Ўзбекистонни бунёд этиш йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, эришилаётган ютуқларни халқимизга етказиш мақсадида Тошлоқ туманидаги барча маҳаллаларида “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остида “Маҳаллада дув-дув гап” маънавий-маърифий ва маданий-мусиқий тадбирлар бўлиб ўтмоқда. 
Бугун “Хонариқ”, "Меҳнатобод'", "Найманбўстон" МФЙлар аҳолиси учун  “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остида “Маҳаллада дув-дув гап” маънавий-маърифий ва маданий-мусиқий тадбир ўтказилди.
Туман ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, Оила ва хотин-қизлар бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги, туман маданият бўлимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда туман ҳокими ўринбосари Э.Мадаминов,  туман бош имом хатиби И.Тўйчиев ҳамда ФарПИ проректори Ш.Деҳқонов ва кафедра мудири К.Абдусаломовлар сўзга чиқдилар.
Тадбирда сўзга чиққанлар мамлакатимизда маҳаллаларга берилаётган эътибор, кейинги йилларда бутунлай янгича қиёфа касб этаётган ушбу масканларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, мазкур тадбирнинг мазмун-моҳияти ҳақида таъкидлаб ўтдилар.  
Концерт дастури тадбир иштирокчиларига кўтаринки кайфият бағишлади.