Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!” шиори остида “Маҳаллада дув-дув гап” маънавий-маърифий тадбирлари маҳаллаларда кўтаринкилик билан бўлиб ўтмоқда
2024-01-04 14:08:10 146
2023 йил 22 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган Республика Маънавият ва маърифат Кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида давлатимиз раҳбари бугунги кунда халқимиз маънавиятини юксалтириш, маданий-маърифий соҳалардаги ишларни янада жонлантириш юзасидан муҳим вазифаларни белгилаб берганди.
Тошлоқ туманида ҳам аҳоли ўртасида маънавий тарғибот ишларини кучайтириш мақсадида "Найман" МФЙда “Маҳаллада дув-дув гап” маънавий тарғибот тадбири ўтказилди.
"Найман" маданият марказида бўлиб ўтган тадбирда туман ҳокимлиги, маҳалла фаоллари ҳамда зиёлилар иштирок этди. Тадбирда сўз олганлар “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими раиси З.Раҳмонов, вилоят ҳокими маслаҳатчиси М.Йўлдошев, Фарғона политехника институти 1-проректори Ш.Деҳқонов, Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши раиси Ш.Жуманов ҳамда туман ҳокими ўринбосари Э.Мадаминовлар мамлакатимизда инсон қадри учун тамойили асосида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, эришилаётган ютуқлар борасида сўз юритдилар.
Тадбир давомида маданий дастур намойиш этилди, маҳаллалар аҳлининг фикр-мулоҳазалари тингланди.