Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТОШЛОҚДА "МАҲАЛЛАДА ДУВ-ДУВ ГАП" ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА
2024-01-08 15:53:00 143
Бугун 3-сектор ҳудудидаги “Қанжирға” МФЙда "Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!" шиори остидаги "Маҳаллада дув-дув гап" маънавий-маърифий тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда сўз олганлар “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими раиси З.Раҳмонов, 3-сектор раҳбари, туман ИИБ бошлиғи Подполковник А.Каттабеков, туман ҳокими ўринбосари Э.Мадаминов, туман ҳокими маслаҳатчиси М.Қорабоева ҳамда Фарғона политехника институти ўқитувчиси М.Юсуповлар юртимиз тараққиёти йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар, ёшларимизга қаратилаётган эътибор, хотин-қизларимизнинг жамиятдаги ўрни ва аҳолининг турли қатламларига яратилиб берилаётган имкониятлар ҳамда унга нисбатан шукроналик ҳисси ҳақида гапириб ўтдилар.
Кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида ўтказилган мазкур тадбирдан кўзланган мақсад Янги Ўзбекистонни бунёд этиш йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳамда эришилаётган ютуқларни халқимизга етказиш ва аҳолини кайфиятини кўтаришдан иборатдир.
Тадбирда туман маданият ходимлари ҳамда истеъдодли ёшлар томонидан янграган куй-қўшиқлари барчага ҳуш кайфият бахш этди. Тадбирда фаол иштирок этганларга китоблар жамланмаси совға қилинди.