Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 15 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ТОШЛОҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИДА ТУМАН МАҲАЛЛАНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ БЎЙИЧА КЕНГАШИНИНГ ТАШКИЛИЙ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2024-01-12 18:57:26    160

PDF юклаш
Чоп этиш


Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг 2023 йил 21 декабрдаги “Маҳалла институтининг жамиятдаги ролини тубдан ошириш ва унинг аҳоли муаммоларини ҳал этишда биринчи бўғин сифатида ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-209-сонли Фармони ҳамда “Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси фаолиятини йўлга қўйиш ва маҳаллаларда бошқарув тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-402-сон Қарори мамлакатимизда маҳалла институтининг нуфузини янада оширишда муҳим пойдевор вазифасини ўтади.
Хусусан, ушбу Фармон ва Қарор билан маҳаллаларни қўллаб-қувватлашни янада такомиллаштириш, маҳаллабай ишлашга масъул бўлган шахслар фаолиятини самарали ташкил этиш ва уларнинг ҳамкорлигини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 127-моддасига мувофиқ маҳаллалар фаолиятини амалга ошириши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, уларга қонунда белгиланган ваколатларини амалга оширишда кўмаклашишга қаратилган ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирларни белгилаб берилди.
Президентимиз Фармонига асосан, Маҳаллани қўллаб-қувватлаш бўйича Тошлоқ тумани кенгашининг ташкилий йиғилиши бўлиб ўтди. Унда тумандаги 51 та маҳалла фуқаролар йиғинларининг раислари, Маҳаллани қўллаб-қувватлаш бўйича туман кенгаши аъзолари, ҳамкор ташкилотлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Йиғилишни кенгаш раиси, туман ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаев олиб борди. Кун тартибида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги “Маҳалла институтининг жамиятдаги ролини тубдан ошириш ва унинг аҳоли муаммоларини ҳал этишда биринчи бўғин сифатида ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-209-сон Фармони ҳамда “Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси фаолиятини йўлга қўйиш ва маҳаллаларда бошқарув тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-402-сон Қароридан келиб чиқадиган устувор вазифалар, давлатимиз раҳбари раислигида 2023 йил 22 декабрда ўтказилган Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида белгилаб берилган маҳалла тизими фаоллари зиммасидаги устувор вазифалар муҳокамаси ҳамда Маҳаллани қўллаб-қувватлаш бўйича Фарғона вилояти кенгаши ташкилий йиғилишида иштирок этиш учун делегатларни сайлаш масалалари кўриб чиқилди.
Йиғилишда туман ҳокими Президентимизнинг мазкур Фармон ва Қарорлари билан маҳалла институти нуфузини янада ошириш, маҳаллаларни қўллаб-қувватлашни янада такомиллаштириш, маҳаллабай ишлашга масъул бўлган шахслар фаолиятини самарали ташкил этиш ва уларнинг ҳамкорлигини таъминлаш ҳамда зарур шарт-шароитлар яратиш, уларга қонунда белгиланган ваколатларини амалга оширишда кўмаклашишга қаратилган ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирларни белгилаб берилганлигини таъкидлаб ўтди.
Шундан сўнг, Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошлоқ туман бўлинмаси раҳбари Одилхон Мажидов Давлатимиз Раҳбари раислигида 2023 йил 22 декабрда ўтказилган Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида белгилаб берилган маҳалла тизими фаоллари зиммасидаги устувор вазифалар тўғрисида маъруза қилди.
Кун тартибидаги навбатдаги масала, Маҳаллани қўллаб-қувватлаш бўйича Фарғона вилоят кенгашининг ташкилий йиғилишида иштирок этиш учун 8 нафар делегатлар овоз бериш орқали сайлаб олинди.