Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 16 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


“ПИЁЗЧИЛИК” МФЙДА “ОБОД ХОНАДОН – ОБОД КЎЧА – ОБОД МАҲАЛЛА” МЕЗОНЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ МАҚСАДИДА МАҲАЛЛАДА КОМПЛЕКС ЧОРА-ТАДБИРЛАР АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА.

×

 2024-01-13 14:31:55    190

PDF юклаш
Чоп этиш


Айни дамда “Пиёзчилик” маҳалласида “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” мезонлари асосида кенг кўламдаги ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлар олиб борилмоқда.
Мазкур маҳаллада “Йўл харитаси”да белгиланган маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, ҳудудидаги ижтимоий соҳа объектлари ҳолатини ўрганиш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш, меҳнатга лаёқатли ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш ва тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни мустаҳкамлаш каби соҳаларда амалий чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Бугун туман ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаев, туман прокурори Шухратжон Мусаев ҳамда ҳоким ўринбосарлари маҳалладаги эҳтиёжманд оилалар хонадонида бўлишди. Шунингдек, якка ёлғиз яшовчи Шоирахон ая Парпиевани хонадонида олиб борилаётган ободонлаштириш ишларини кўздан кечирдилар. Туман Ободонлаштириш бошқармаси ишчи-ходимлари томонидан йўл четларини, ариқларни тозалаш ишлари ҳам олиб борилди.