Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 9 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ТОШЛОҚ ТУМАНИДА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИНГ ИССИҚЛИК ТИЗИМИ БАРҚАРОР ИШЛАШИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА

×

 2024-01-15 15:38:45    158

PDF юклаш
Чоп этиш


Тошлоқ туманида 2023-2024 йилги куз-қишга тайёргарлик кўриш, мавсумни беталафот ўтказиш, аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларига электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ ҳамда ичимлик сув ресурсларини етказиб бериш бўйича тизимли ва кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. 
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш тўғрисида”ги қарорига кўра, туманда ижтимоий соҳа объектларини кўмир ёқилғисига ўтказиш орқали куз-қиш мавсумида иссиқлик энергияси билан узлуксиз таъминлаш, қозонхоналарни модернизация қилиш ҳамда муассасаларнинг иссиқлик тизимини таъмирлаш ва белгиланган меъёрларда ишлашини таъминлаш давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилди.
Ўтган йилда “Тошлоқ қурилиш таъмирлаш” хусусий корхонаси томонидан давлат-хусусий шериклик асосида 28 та мактабгача таълим муассасаларидаги иссиқлик тизимлари замонавий мезонлар асосида яхшиланди.
Корхона томонидан шу кунга қадар 28 та боғчалардаги 55 дона иситиш қозонлари янгиланди. Ушбу муассаса биноларидаги иситиш тармоқлари тўлиқ таъмирланди. Иситиш қозонлари кўмир ёқилғисига мослаштирилди. Аҳамиятлиси, ушбу турдаги иссиқлик қозонлари энергия тежамкорлиги, масофадан автоматик бошқарувга эгалиги ҳамда экологик жиҳатдан хавфсизлиги билан ажралиб туради.
Тумандаги 3-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида бугунги кунда 10 та гуруҳда 300 нафар болалар тарбия олмоқда. Боғчада куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш жараёнида 3 дона иситиш қозони янгисига алмаштирилиб, иситиш тармоқлари тўлиқ таъмирдан чиқарилди. Кўмир маҳсулотига мослаштирилган иситиш қозонларида бинодаги хоналарда  ҳарорат 22 даражагача сақланмоқда.
Бизнинг 4-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотимизда 360 нафар болалар тарбия олмоқда, - дейди  ДМТТ директори Дилшодахон Мардонова.  -Муассасамизда давлат-хусусий шериклик асосида иситиш тизими тўлиқ таъмирдан чиқарилди. 3 дона янги замонавий иситиш қозонларини ўрнатилиши натижасида гуруҳ хоналари иссиқ бўлиб, болажонларга қулай шароитлар яратиб берилмоқда.