Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“ЁШЛАР ВА БИЗНЕСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ": Тошлоқда ёш тадбиркорлар қўллаб-қувватланмоқда
2024-01-16 17:04:21 173
Муҳтарам Юртбошимиз томонидан 2024 йилни “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” деб эълон қилинди. Ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларга имтиёз ва имкониятлар яратиб бериш ҳамда кичик бизнесни ривожлантириш йўлида Тошлоқ туманида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Тумандаги “Сўфилар” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам оилавий тадбиркорлик дастури доирасида ёшларга имтиёзли кредитлар ажратилиб кўплаб ҳунарли ёшларни бизнесларини йўлга қўйишлари учун имкониятлар яратиб берилди.
Маҳаллада яшовчи Муҳаммаджон Фозилов ҳам ҳунармандчиликни йўлга қўйиш мақсадида 30 миллион сўм имтиёзли кредит олиб оилавий тадбиркорлигини бошлади. Ҳозирда хонадонида эшик ва ром ишлаб чиқармоқда.
Асадилло Ўринбоев ҳам маҳалланинг тадбиркор ёшларидан бири. Ўтган йили тадбиркорлик фаолиятини бошлаган бўлиб нержавейка маҳсулотидан панжара, дарвоза каби ўн хил турдаги темир анжомлар ясаш билан шуғулланди.
—Бу ҳунар сирларини қизиқишим туфайли интернетдан кўриб ўрганганман. Астойдил олдимга мақсад қўйиб ишлаб чиқариш учун дастгоҳларни олиб келиб ўрнатиб фаолиятимни бошладим. Ёшларга ажратилаётган имтиёзли кредитдан фойдаланиб 27 миллион сўм маблағ олиш эвазига ишлаб чиқариш кўламини кенгайтирдим. Ҳозирда 6 нафар ёшлар шогирд сифатида ҳунар сирларини ўрганмоқда. 4 нафар ёшлар эса иш билан таъминланган,—дейди ёш тадбиркор А. Ўринбоев.