Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЖИНОЯТЧИЛИКНИ ОЛДИНИ ОЛИШ ТЎҒРИСИДА МАҲАЛЛАДА ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ
2024-01-20 12:13:34 135
3-сектор ҳудудидаги “Сўфилар” маҳалла фуқаролар йиғинида ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш бўйича маҳалла ҳудудида яшовчи ёшлар ҳамда уларнинг ота-оналари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Унда МФЙ раиси Иҳтиёржон Мўминов, маҳалла профилактика инспектори Зафаржон Омонов, маҳалла хотин-қизлар фаоли Шоирахон Юнусовалар иштирок этдилар.
Учрашув жараёнида ёшларни жиноятчилик йўлига кириб кетмасликни олдини олиш бўйича маҳалла, ота-оналар ва таълим муассасаларининг роли, ёшларни бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ҳамда касб-хунарга йўналтириш юзасидан вазифалар, топшириқлар, тавсиялар ва кўрсатмалар берилди. Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган учрашувда саволлар тингланди ва тегишли жавоблар берилди.