Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТОШЛОҚ ТУМАНИДА ЖУРНАЛИСТ ВА БЛОГЕРЛАР УЧУН ПРЕСС-ТУР ВА МАТБУОТ АНЖУМАНИ ЎТКАЗИЛДИ
2024-01-22 18:12:55 120
Бугун Тошлоқ туманида Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Фарғона вилояти бошқармаси ҳамкорлигидаги медиа-режага асосан, пресс-тур ҳамда матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Дастлаб, пресс-тур доирасида ОАВ вакилларига Тошлоқ туманида аҳоли ўз томорқасидан самарали фойдаланиши, иссиқхоналарда даромад топаётган миришкор деҳқонлар фаолияти таништирилди.
«Қанжирға» МФЙда истиқомат қилаётган Адҳамжон Ҳошимов томорқасининг 15 сотих ер майдонида иссиқхона ташкил этган. Ҳозирда иссиқхоналарда карам ҳамда помидор кўчатлари экилиб, парваришланмоқда. Пресс-тур иштирокчиларига иссиқхона барпо этиб, куз-қиш мавсумида ҳам турли маҳсулот етиштиришда бой тажрибага эга А. Ҳошимов фаолияти тўғрисида маълумотлар берилди.
Навбатдаги манзил «Янги йўл» МФЙ ҳудудида жойлашган "VALLEY PARADISE GARDENS" МЧЖ бўлди. Тадбиркор Фарҳоджон Зокиров 1 гектар ер майдонига иссиқхона барпо этиб, ҳозирда ундан унумли фойдаланмоқда. Иссиқхонанинг помидор кўчатлари экилган жойида 15–17 нафар ходим меҳнат қилади. Қиш кунлари иссиқхонада ҳаво ҳарорати кечаси 17–18 даража илиқ, кундузи эса 27 даража бўлиши таъминланмоқда.
Пресс-тур иштирокчилари ушбу МФЙдаги «Водий Зангота гавҳари» фермер хўжалигининг иссиқхоналарида ҳам бўлди. Лойиҳа қиймати 2 млрд 278 млн сўмлик лимон ва полиз экинларига ихтисослашган иссиқхонада 1,8 гектар ер майдонида 2 минг туп лимон кўчати парваришланмоқда. Лимон кўчатлари орасига 30 минг туп карам кўчатлари ҳам экилган.
Шу куни медиа-режага асосан матбуот анжумани ҳам ўтказилди. Унда Тошлоқ тумани ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаев ҳамда секторлар раҳбарлари иштирок этди. Туман ҳокими ОАВ вакилларига ҳоким ёрдамчилари томонидан амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумотлар бериб ўтди.
Матбуот анжуманида журналист ва блогерлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.