Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 5 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


2022 йил 2 августга қадар бўлган даврда 15 йиллик иш стажига эга олий маълумотли ўқитувчиларнинг тоифаси умрбод сақланиши керак.

×

 2024-01-23 08:26:45    175

PDF юклаш
Чоп этиш


Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сонли қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотларининг педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тўғрисида” низомнинг 6-бандига асосан 15 йил узлуксиз иш стажига эга олий тоифали ўқитувчиларнинг тоифаси сақланиши керак. Бошқача қилиб айтганда, улар мажбурий аттестацияга жалб қилинмайди. Бироқ ушбу бандга 2022 йил 2 августда 425-сонли Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ўзгартириш киритилган. Қоиданинг мазмунига кўра, педагог ходим олий тоифани олгандан сўнг уни 3 марта ҳимоя қилган бўлса, (15 йилга тенг) унинг тоифаси сақланади. Демак, олий тоифани 15 йил давомида ҳимоя қилган ходимнинг тоифаси умрбод сақланиши кераклиги ҳақидаги қоида ушбу санадан кучга кирган.  Хулоса шуки, 15 йил узлуксиз иш стажига эга бўлган олий тоифали педагогларнинг тоифаси сақланиб қолади ва улар мажбурий аттестацияга жалб этилмайди.


Сардор Иминбоев,
Марғилон шаҳар Юридик хизмат кўрсатишмаркази

бош юрисконсулти учинчи даражали юрист.