Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“ОБОД ХОНАДОН – ОБОД КЎЧА – ОБОД МАҲАЛЛА” МЕЗОНЛАРИ – АМАЛДА
2024-01-23 17:27:38 160
Давлат раҳбари топшириғига асосан бутун мамлакатимиз бўйлаб энг чекка ва олис ҳудудларда “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонларини жорий этиш бўйича кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Хусусан, тумандаги “Пиёзчилик” МФЙда ҳам бу борада комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Республика ишчи гуруҳи бошчилигида уйма-уй хатловлар ўтказилиб, натижалари асосида муаммоларни бартараф этиш бўйича “Йўл хариталари” ишлаб чиқилди.
Бугун, Президент Админстрацияси масъул ходими Фахриддин Мусаев, вилоят ҳокимининг ўринбосари Хожиқўзижон Исақов, туман ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаев ҳамда секторлар раҳбарлари ушбу маҳаллада бўлишиб, амалга оширилаётган ишлар билан танишдилар. Хонадонлар ва кўчаларни обод қилиш бўйича белгилаб берилган муҳим вазифалар ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди.