Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
САЙЁР ҚАБУЛ АҲОЛИ МУАММОЛАРИ ЕЧИМИГА ХИЗМАТ ҚИЛДИ
2024-01-24 19:44:39 132
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси ўринбосари, Президент Халқ қабулхонаси раҳбари У.И.Мухаммадиев томонидан берилган топшириқ асосида Тошлоқ туманидаги “Пиёзчилик” МФЙ ҳудудидаги 39-умумтаълим мактабида секторлар раҳбарларининг сайёр қабули ўтказилди.
Сайёр қабулда туман ҳокими А.Джурабаев, туман прокурори Ш.Мусаев, туман ИИБ бошлиғи А.Каттабеков, туман ДСИ бошлиғи Х.Худойназаров, туман Халқ қабулхонаси мудири С.Исмоиловлар ҳамда корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.
Сайёр қабулда туман ҳудудида истиқомат қилаётган жами 50 нафардан зиёд фуқаролар иштирок этишди. Қабул давомида 11 нафар фуқаролардан 15 та масалалар бўйича мурожаатлар келиб тушди. Мурожаатларнинг 13 таси бўйича уларни ўрганиб чиқилиши учун вақт ва ҳужжатлар талаб этилиши зарурлиги сабабли назоратга олиниб, мурожаатчиларга қонунда белгиланган тартибда жавоблар берилиши тушунтирилди.
Сайёр қабулда ҳеч бир мурожаат эътиборсиз қолмади. Фуқароларни қийнаб келаётган масалалар баённомага киритилиб, бажарилиш муддатлари белгиланди.