Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 8 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


АҲОЛИ ЧУҚУРЛАШТИРИЛГАН ТИББИЙ КЎРИКДАН ЎТКАЗИЛДИ

×

 2024-01-25 14:23:49    166

PDF юклаш
Чоп этиш


Сўнги йилларда мамлакатимизда соғлиқни сақлаш соҳасини тубдан такомиллаштириш, аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш ва уларга зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ташкил этилмоқда.
Хусусан, бугун “Пиёзчилик” МФЙда “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонлари асосида аҳоли вакиллари тиббий кўрикдан ўтказилди. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқамасининг даволаш-профилактика муассасаларидан жалб қилинган малакали мутахассислар, тиббий бригада ва маҳаллий тиббиёт ходимлари иштирокида профилактик тиббий кўриклар, скрининг дастурлари ва соғломлаштириш тадбирлари ўтказилди. Бундан ташқари, мобил офтомология клиникаси ҳам аҳолига хизмат кўрсатди.
Икки кун давомида тиббий кўрикдан жами 300 нафар аҳоли текширувдан ўтказилди, натижасига кўра 130 нафар аҳолида турли касалликлар аниқланди, шундан 71 нафар беморларга амбулатор муолажалар тавсия этилди. 5 нафар фуқароларга Тиббиёт бирлашмасига ётқизиш учун йўлланмалар берилди.