Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТОШЛОҚ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ 75 СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ
2024-01-25 16:54:11 128
Сессияда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, секторлар раҳбарлари, кун тартибидаги масалаларга алоқадор ташкилот раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Сессия кун тартибида депутатлар томонидан 6 та масалалар муҳокама этилди.
Дастлаб сессия кун тартибида 2023 йилда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида туман ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаевнинг ҳисоботи тингланди.
Кун тартибидаги кейинги 2-масала Тошлоқ туман прокуратурасининг 2023 йил давомида амалга оширилган фаолияти тўғрисида туман прокурори Шухратжон Мусаев ҳисобот бериб ўтди.
Сессия кун тартибидаги 3-масалада Тошлоқ туманидаги давлат органлари ва ташкилотларининг 2023 йил давомида норма ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати тўғрисида туман адлия бўлими бошлиғи Яхёбек Зулфиқаров маълумот бериб ўтди.
Навбатдаги масалада Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Тошлоқ тумани бўлими томонидан 2023 йил давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида МИБ туман бўлими раҳбари Жасурбек Деҳқановнинг ҳисоботи тингланди. Кейинги масала юзасидан туман ИИБ бошлиғи ўринбосари Улуғбек Исақов Тошлоқ туманида 2023 йил давомида жиноятчиликка қарши курашиш борасида олиб борилган ишлар тўғрисида ахборот бериб ўтди.
Навбатдаги масалада 2023 йилнинг 4-чорагида жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилган маблағлар ва Тошлоқ тумани маҳаллий бюджетининг 2023 йил 4-чоракдаги ижроси тўғрисида туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи Жасурбек Қурбонов ҳисобот берди.
Сессия якунида кун тартибида муҳокама қилинган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.