Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 15 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ЁШЛАР ЕТАКЧИСИ МАҲАЛЛАДА НАМУНА КЎРСАТМОҚДА

×

 2024-01-29 16:15:13    153

PDF юклаш
Чоп этиш


Абдумўмин Мўсажонов “Чуқурқишлоқ” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилади. “Юқориқишлоқ” маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси вазифасида ишлаб келади. Бу вазифада ишлаш билан бир қаторда хонадонида ташкиллаган иссиқхонада қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни ҳам йўлга қўйган. Ишдан бўш пайтларида иссиқхонада меҳнат қилишга ҳам улгураётган ёшлар етакчиси ҳудуддаги ёшларга ҳам ишда ҳам юмушда ўзи намуна кўрсатмоқда.
Ёшлар етакчиси ўз хонадонидаги 10 сотихли ер майдонидаги 3 та иссиқхонага ноябрь ойида қалампир кўчатларини экиб парваришламоқда. 4000 туп қалампирлар бир текис ривожланиб ҳосилга кирган. Ўтган йили бу жойда помидор, бодринг етиштириб 50 миллион сўм даромад олган ёшлар етакчиси бу йил ҳам қалампирдан 4 тонна мўл ҳосил олишни режалаштирмоқда. 
—Мен иссиқхонадаги деҳқончилик ишларимни нафақат яшаш ҳудудимдаги, балки ёшлар етакчиси сифатида фаолият юритаётган Юқориқишлоқдаги ишсиз ёшларга ҳам намуна қилиб кўрсатиш билан бирга уларни иссиқхонамга олиб келиб кўрсатаман. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш бўйича иссиқхонадаги олиб бораётган ишларим ҳамда ундан келаётган даромад билан таништираман. Меҳнатларим самарасини кўриб ўзларига мотивация олган ёшлар орасида ҳам иссиқхона ташкиллаганлари борки, бугунги кунда улар ҳам мен каби меҳнатлари ортидан яхши даромад кўрмоқдалар. 
Ўзи тенгқурларининг яхши натижалари, яратаётган янгиликлари ва меҳнатлари самарасида катта даромад топаётганларини кўриб уларга эргашаётган ёшлар сафи тобора ортиб бормоқда. Бу эса жамиятда ишсиз ёшлар сафи камайиб ишбилармон ёшларнинг сони ортиб боришига туртки бўлиши шубҳасиз.