Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТОШЛОҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИНИНГ РАСМИЙ МУНОСАБАТИ
2024-02-01 14:17:43 147
“Маҳалла” газетасининг 5-сонида “Йўл ва ёғоч устунларни таъмирлаш керак...” номли мақола чоп этилди. Унда Фарғона вилояти Тошлоқ туманидаги “Заркент” маҳалласида 10 км. масофадаги ички йўлларни асфальтлаш, 200 дона ёғоч устунларни бетон устунга алмаштириш, Асилобод кўчасига табиий газ тармоғи тортиш, масалалари юзасидан туман ҳокимлигига, сектор раҳбарига берилган таклифлар ўз ечимини кутаётгани таъкидланган.
Туман ҳокимлиги ҳамда 2-сектор раҳбарияти томонидан мақолада берилган муаммолар юзасидан ўрганишлар олиб борилмоқда. Бу бўйича чора-тадбир белгиланиб, амалий ишлар бажарилади.