Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚИШДА ҚУЛУПНАЙ ПИШДИ: БИР МАВСУМДА 30 МИЛЛИОН СЎМ ДАРОМАД
2024-02-01 16:22:05 145
Ғиёсбек Турсунов бир қанча муддат Россия федерациясида ишлаб ватан қадри, оила соғинчини ҳис қилганлардан. Ўз юртига қайтган Ғ. Турсунов “Хўжаариқ” маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиси Қаҳрамон Аҳмедовнинг тавсияси билан имтиёзли кредитдан 30 миллион сўм олиб яшаш хонадонида бўш турган 8,5 сотихли ер майдонида иккита иссиқхона барпо этди. Иссиқхонада қишда ҳам қулупнай етиштиришни йўлга қўйди.
Иккита иссиқхонага жами 6400 туп кореянинг “MaeHyang” ва Европанинг “Clery” навли қулупнай кўчатлари август ойининг охирларида экилган. Ноябрь ойи ўрталарида 3,5 сотихли иссиқхонадаги кореянинг “MaeHyang” навли қулупнайи пишиб етилиб илк даромадини беришни бошлади. Европанинг “Clery” навли қулупнай кўчатлари эса 5 сотихли иссиқхонада пишиб етилиши учун алоҳида парваришланмоқда.
—Қилган меҳнатларимиз самараси бугунги кунгача 30 миллионга яқин даромад олдик. Иссиқхонада қулупнай яна пишиб етилмоқда. Олган даромадларимиз ҳисобига иссиқхонада иссиқлиқ тизмини ташкиллаб, қулупнай навларини кўпайтириш эвазига мўл ҳосил олиб даромадимизни янада оширамиз,—дейди Ғ. Турсунов.