Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Бугун Ўзбекистон маҳаллалари уюшмалари Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи Адхам Зиявитдинов Тошлоқ туманидаги маҳаллалар фаолияти билан яқиндан танишди
2024-02-02 15:47:46 141
Адхам Зиявитдинов тумандаги “Пиёзчилик”, “Қанжирға” ҳамда “Ахшак” МФЙларда бўлиб, “Маҳалла еттилиги” фаолияти билан танишди. МФЙ раислари, ҳоким ёрдамчилар, профилактика инспекторлари, солиқ инспекторлари, хотин-қизлар фаоли, ёшлар еткачилари билан суҳбатлашди. Маҳаллаларда аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, аҳоли орасида тадбиркорликни кенг ривожлантириш, миграция масалалари, аҳоли бандлигини таъминлаш, оилаларни мустаҳкамлаш, маънавий ва маърифий, ёшлар тарбияси каби йўналишларда фикр алмашилди.
Шунингдек, А. Зиявитдинов “Пиёзчилик” МФЙда амалга оширилаётган ишлар билан танишиб, маҳалла фаоллари билан учрашди. Айни кунларда маҳаллада “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонларини жорий этиш бўйича кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Шундан сўнг, “Қанжирға” МФЙда томорқадан самарали фойдалаётган, иссиқхоналарда даромад топаётган хонадонлар ҳам таништирилди.