Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 11 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


"POSCO International Textile" МЧЖни ишлаб чиқариш қувватини кенгайтириш масалалари юзасидан мулоқот ўтказилди.

×

 2024-02-07 08:34:33    122

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Хабиб Сирожитдинов Тошлоқ туманида бўлиб, тумандаги ишлаб чиқариш фаолияти ҳамда ҳажми пасайган корхоналар билан танишди.
Дастлаб, вилоят ҳокими ўринбосари "POSCO International Textile" МЧЖнинг бош директори Son Won Kyung ҳамда директор ўринбосари Chang Sung Hoлар билан учрашди. Мулоқот давомида кейинги йилларда корхонанинг ишлаб чиқариш хажмини кескин пасайиб кетиш омиллари муҳокама қилинди. Корхона томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни сотиш бўйича харидор ва буюртмачиларни жалб қилишни ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди.
Учрашувда корхона бош директори Son Won Kyung томонидан билдирилган таклиф ва муаммоларни хал этиш масалалари ҳам кўриб чиқилди. Шунингдек, янги рақобатбардош маҳсулот турларини ўзлаштириш, янги иш ўринларини яратиш ва экспорт салоҳиятини ошириш бўйича чора-тадбирлар белгиланди. Корхонада келгусида амалга оширилиши режалаштирилаётган истиқболли лойиҳалар кўриб чиқилиб, корхонанинг тўлиқ қувватда ишлаши ҳамда қўшимча ишчи ўринларни ташкил этиш бўйича  муҳокамалар олиб борилди.