Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 13 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


“АХШАК” МАҲАЛЛАСИНИНГ ДРАЙВЕРИ ИССИҚХОНА ВА ДЕҲҚОНЧИЛИК ҲИСОБЛАНАДИ

×

 2024-02-07 08:37:25    126

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Хабиб Сирожитдинов тумандаги маҳаллаларда фаолият олиб бораётган ҳоким ёрдамчилар билан учрашди.
“Ахшак” МФЙда бўлиб ўтган тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари ҳоким ёрдамчилари аҳоли билан ҳар куни ишлаб, одамларга давлат томонидан яратилган молиявий имкониятларни етказиши, тадбиркорликка ва деҳқончиликка ўргатиш орқали уларни камбағалликдан чиқариш каби катта масъулиятли вазифа юклатилганлигини таъкидлаб ўтди. Ҳоким ёрдамчилари маҳаллада аҳолининг бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш, кредит, субсидия ажратиш, кооперацияни ривожлантириш, ишсиз фуқароларни касбга йўналтириш борасида тизимли ишларни олиб бориш лозимлигини айтиб ўтди. Шундан сўнг, йиғилиш қатнашчиларига “Ахшак” маҳалласида томорқадан самарали фойдаланиб, иссиқхонада деҳқончилик қилаётган хонадонлар намуна сифатида таништирилди.
Ахшакликлар ўз хонадонларида иссиқхоналар барпо этиб, йилнинг тўрт фаслида ҳам деҳқончилик билан шуғулланадилар. Ердан баракали ҳосил олиш ҳадисини ўзлаштирганлар. Асосан, аҳоли иссиқхонада помидор, булғор қалампири, кўкатлар етиштириб яхшигина даромадга эга бўлмоқдалар. Шу куни ҳоким ёрдамчилари иссиқхонадан даромад топаётган хонадонларда бўлиб, миришкор деҳқонлар фаолияти билан яқиндан танишдилар.