Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 46 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


“БАРКАМОЛ АВЛОД” БОЛАЛАР МАКТАБИДА ОЧИҚ МАШҒУЛОТЛАР КУНИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2024-02-08 16:21:15    103

PDF юклаш
Чоп этиш


Тошлоқ тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамда “Баркамол авлод” болалар мактаби ҳамкорлигида ўқувчи ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, тўгарак машғулотларини қизиқарли ҳамда янги ўқув методлардан фойдаланган ҳолда ўтилишини таъминлаш мақсадида очиқ машғулотлар куни ташкил этилди.
Унда вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармасидан Гулнора Қўчқорова, вилоят “Баркамол авлод” болалар мактаби директори Зиёджон Йўлдашев ҳамда услубчилар, тўгарак раҳбарлари иштирок этдилар. “Баркамол авлод” болалар мактабида оила ҳамшираси, бадиий гимнастика, ёш қандолатчи, инглиз тили тўгаракларида очиқ машғулотлар намойиш этилди.   
Тўгаракларда турли қизиқарли ўйинлар, интерфаол машғулотлардан фойдаланилди. Машғулотлар сўнгида ўтказилган семинарда очиқ машғулот таҳлили ташкил этилди. Иштирокчиларнинг фикр мулоҳазалари билдирилди. Тошлоқ тумани “Баркамол авлод” болалар мактаби намунали деб топилди.