Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 7 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ТАДБИРКОР НИГОРАХОН ТЎХТАЕВА “VALLEY BEAUTY CENTER” НОМЛИ КОСМЕТОЛОГИЯ МАРКАЗИНИ ТАШКИЛ ЭТДИ

×

 2024-02-14 12:58:54    135

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугунги кунда чекка ҳудудларда ҳам доно, ишбилармон, тадбиркор аёллар кўпчиликни ташкил қилади. Улар тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиб ҳудуддаги “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”да турган хотин-қизларни турли касбларга ўқитиб, иш билан таъминланишларига сабабчи бўлмоқда.
Шундай тадбиркор аёллардан бири Нигорахон Тўхтаева Тошлоқ тумани “Ўзбекистон” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилади. Қизиқиши туфайли Тошкент косметология ва эстетик марказида билимларини мустаҳкамлаб келиб туман марказида “Valley Beauty Center” номли косметология марказини ташкиллади. Бунинг учун у ўзи яшаш ҳудуди бўлган “Ўзбекистон” МФЙ ҳоким ёрдамчиси тавсияси билан 33 миллион сўм имтиёзли кредит олиб косметология маркази учун керакли ускуна ва жиҳозларни сотиб олди. 
Замонавий ускуналар билан жиҳозланган марказда нафақат косметология, балки ёшларга тил ўргатиш маркази ҳам қўшимча равишда иш бошлади. Бунда рус, инглиз, корейс тили дарслари ташкилланган бўлиб, асосийси “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”да турган хотин-қизларни ўқитиш ва касбга ўргатиш учун имтиёзлар белгиланган.
—Мақсадим аёлларимизни соғлом, гўзал кўринишлари учун хизмат қилиш. Бундан ташқари ишсиз хотин-қизларни касбга ўқитиб жамиятда ўз ўринларини топишларида кўмаклашмоқчиман. Уларни қисқа муддатларда ўқитиб сертификат беришни йўлга қўйганмиз. Марказимизда билимларини ошириб кетган ўқувчиларимизни кўпчилиги ўзларини мустақил ишларини ҳам бошлаб улгуришган,—дейди Н. Тўхтаева.
Тадбиркор аёл кўплаб шогирдлар чиқарган бўлиб улар орасидан ўзига ёрдамчи сифатида бир нечта ёшларни ҳам иш билан таъминлаган. Бундан ташқари ўқув курсларига малакали устозларни жалб қилиши натижасида 10 дан ортиқ ишчи ўрни яратилишига эришди. Бундан кўриниб турибдики жамиятда аёлларимиз фаол, ишбилармон бўлибгина қолмай бошқа хотин-қизларни ҳам ўзи каби тадбиркор бўлишига чорламоқда.