Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИДА МУРОЖААТЛАР ЎЗ ЕЧИМИНИ ТОПДИ
2024-02-14 13:51:17 197
Мамлакатимизда халқ билан мулоқот қилиш, аҳолини ўйлантираётган муаммоларга тезкор ва жойида ечим топишнинг замонавий ва самарали механизми йўлга қўйилганлиги, одамларнинг адолатга, давлатга, эртанги кунга ишончини мустаҳкамламоқда.
Бугун Тошлоқ тумани ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаевнинг навбатдаги фуқаролар қабули туман “Халқ қабулхонаси” биносида бўлиб ўтди.
Фуқаролар қабулида туман Халқ қабулхонаси мудири, туман прокурори, тегишли ташкилот, корхона раҳбарлари ҳамда фуқаролар иштирок этди.
Фуқароларимиз томонидан субсидия асосида уй-жой олишда амалий ёрдам бериш, оилавий масалалар, ишга жойлашиш, даволаниши учун моддий ёрдам ажратиш, уй жойини таъмирлашда ёрдам сўраб, тадбикорлик фаолиятини бошлаш мақсадида ер майдони ажратиб бериш, “Аёллар” ва “Ёшлар” дафтарларига киритиш, бир марталик моддий ёрдам, ёшга доир болалар пули ва ногиронлик нафақаси олишда ёрдам сўраб ва яна бир нечта турдаги масалалар юзасидан мурожаат қилдилар.
Қабулда 30 нафар фуқароларнинг мурожаатлари тингланди ва шу куннинг ўзида 14 та мурожаат ўз ечимини топди. Муддат талаб қиладиган мурожаатлар асосида тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилиб, ижроси қатъий назоратга олинди.