Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
КИГИЗЧИЛИК – МАҲАЛЛАНИНГ “ДРАЙВЕР”И.
2024-02-16 09:59:23 140
Бугун вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи А.Абдуллаев Тошлоқ тумани "Варзак" маҳалласида бўлди.
“Варзак” маҳалласида азалдан кигизчилик кенг ривожланган. Айни пайтда кигизчилик маҳалла “драйвер”ига айланган ва ҳозирда 100 нафар ҳунармандлар ушбу юмуш билан машғул. Шу соҳада маҳаллада 300 нафарга яқин инсоннинг бандлиги таъминланган.
Шу куни аҳоли хонадонларида бўлиниб, соҳани ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди. Маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси А.Сулаймоновнинг айтишича, ўтган давр мобайнида соҳа ривожи учун тижорат банклари томонидан қарийб 1 миллиард сўм имтиёзли кредит ажратилган. Ички бозордан ташқари Қирғизистон, Тожикистон, Қозоғистон ва Россияга 50 минг доллардан зиёд кигиз экспорт қилинган.
Ўрганиш давомида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари К.Умаров ва туман бўлими бошлиғи И.Мирзарахмоновлар ҳамрохлик қилди. Ушбу йўналиш бўйича муҳим вазифалар бўйича кўрсатма ва топшириқлар масъулларга берилди.