Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
«ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ МАЪРИФАТ» ШИОРИ ОСТИДА МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ
2024-02-21 14:04:34 139
Бугун туман ҳокимлигида ёшлар ўртасида ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, келажагимиз ворисларини миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик ҳамда она Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш мақсадида «Жаҳолатга қарши маърифат» шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Туман фаоллари иштирокида ўтказилган мазкур тадбирда бугунги кунда жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш ҳар қачонгидан кўра муҳим аҳамият касб этаётгани, ватан қадри, юрт тинчлиги, ҳамжиҳатликнинг қадрига етиш ва фарзанд тарбиясида ота-онанинг ўрни борасида фикрлар илгари сурилди.
Мулоқот давомида дунёда дин ниқоби остида содир этилаётган хунрезликлар муҳокама қилиниб, юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталикни қадрига етиш, лоқайд ва бепарволикка берилмаслик бўйича тушунчалар бериб ўтилди.
Тадбирда мавзу юзасидан мутахассислар фикр-мулоҳазалари билдирилди, "Огоҳ бўлинг" номли видеофильм намойиш этилди.