Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Тошлоқда «Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб» танловининг туман босқичи ўтказилди
2024-02-26 15:20:25 158
Бугун мамлакатимиз бўйлаб Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловининг туман босқичлари бўлиб ўтмоқда.
Тошлоқ туманидаги 2-умумтаълим мактабида тумандаги 48 та мактабдан сараланган 240 нафар ўғил-қиз хорижий тиллар бўйича ўз билим ва маҳоратини синовдан ўтказди.
Танловда ўқувчилар синф хоналарига киришди. Тестлар солинган қути очилиб, унинг ҳаққонийлиги ўқувчиларга кўрсатилди ва рухсат берилди.
Танлов низомига мувофиқ энг юқори балл тўплаган мактаблар баллар кетма-кетлигига кўра 1, 2, 3-ўринларни эгаллаган мактаблар сифатида белгиланади ва танлов ғолибларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг соврин яъни туман босқичида 1-ўрин учун — 100 миллион сўм, 2-ўрин учун — 75 миллион сўм, 3-ўрин учун — 50 миллион сўм билан тақдирланади.