Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 12 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТОШЛОҚ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2024-02-27 16:47:51    162

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Тошлоқ туман ҳокимлигининг мажлислар залида халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги етмиш олтинчи сессияси бўлиб ўтди.
Унда туман сектор раҳбарлари, туман Кенгаши депутатлари, маҳалла фуқаролар йиғинларининг хотин-қизлар фаоллари ҳамда тегишли корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этди.
Сессия кун тартибидаги қуйидаги масалалар юзасидан Тошлоқ туманини 2024 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича  “Йўл харита”сини тасдиқлаш, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раҳбарлигида “2024 йилда инвестиция, экспорт ва халқаро ҳамкорлик йўналишлари бўйича Вазирлар Маҳкамаси ҳамда вазирлик ва идораларнинг устувор вазифалари” мавзусида ўтказилган 2024 йил 18 январдаги видеоселектор йиғилишида берилган топшириқларни туманда ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган “Йўл харита”ни тасдиқлаш, тумандаги ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларни “Аёллар дафтари”нинг 5-босқичига киритиш рўйхати ва муаммоларини ҳал этиш, уларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар “Йўл харитаси”ни тасдиқлаш.
Шунингдек, тумандаги Алишер Навоий кўчасидаги маънан эскирган икки қаватдан иборат уйлар ўрнида реновация усулида кўп қавватли уй-жойлар қуриш, номсиз қабристон ва зиёратгоҳларни номлаш, туманда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш, жумладан аҳоли мурожаатларида кўтарилаётган масалаларни ҳал этиш борасида 2023 йилда амалга оширилган ишлар тўғрисида. Тошлоқ туманида 2024 йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш дастурини тасдиқлаш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 27 сентябрдаги “Мактабгача таълим соҳасида давлат-ҳусусий шерикликни янада қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-316-сонли қарорини ижроси, туманда кекса авлод вакилларининг ҳаёт сифати ва уларнинг узоқ умр кўриш даражасини янада ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ва бошқа бир қатор масалалар юзасидан масъулларнинг ҳисоботлари тингланди.
Кун тартибидаги масалалар муҳокама этилиб, савол ва таклифлар берилди. Қарор лойиҳаси тайёрланиб депутатлар томонидан тасдиқланди.