Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
МАКТАБГА ЗАМОНАВИЙ ЎҚУВ ЖИҲОЗЛАРИ ТОПШИРИЛДИ
2024-03-01 08:27:38 146
Жорий ўқув йилидан Тошлоқ туманидаги 2-умумий ўрта таълим мактабида синов тариқасида "Фарғона таълим тажрибаси" йўлга қўйилган. Aйни кунларда мазкур ўқув даргоҳида 1362 нафар ўқувчи бўлиб бошланғич синфларнинг 176 нафар ўқувчилари "Фарғона тажрибаси" асосида таҳсил ва тарбия олишмоқда. Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ташаббуси билан мазкур умумий ўрта таълим мактабига муассасада таълим-тарбия самарадорлигини ошириш, ўқувчиларнинг билим олишига кўмаклашиш мақсадида навбатдаги замонавий жиҳозлар энг сўнгги русумдаги 7 та сенсорли интерактив ва 7 та магнитли доскалар ҳамда 5 та робототехника жамланмалари ўқув жараёнларида фойдаланиш учун таълим масканига топширилди.
Туман ҳокимлиги томонидан жорий ўқув йилида бу мактаб учун айни мақсадларда фойдаланиш учун 500 миллион сўмлик ўқув жиҳозлари ҳам етказиб берилган эди. Давлатимиз томонидан кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликларга муассаса ўқувчилари фанларни аъло баҳоларга ўзлаштириш ва намунали ҳулқлари билан жавоб беришга астойдил ҳаракат қилишмоқда.