Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
САЙЁР СУД МАЖЛИСИДА
2024-03-07 17:50:51 138
Бугун туман мусиқа мактабининг мажлислар залида Жиноят ишлари бўйича Тошлоқ туман судининг раиси А. Раҳимов раислигида сайёр суд мажлиси бўлиб ўтди.
Сайёр суд мажлисида туман ИИБ бошлиғи А. Каттабеков, профилактика инспекторлари ҳамда Пробация гуруҳида назорат остида турган 500 дан зиёд шахслар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Суд мажлисида кўрсатилган жазо турлари учун ўрнатилган тартиб-қоида талабларини бажармаган меҳнатга ҳалол муносабатда бўлмаган, жазони ўташдан бўйин товлаган 2 нафар назоратда турган шахсларга нисбатан жазони оғирроғига алмаштириш юзасидан ажрим чиқарилди. Пробация назоратда турган, суд томонидан ўрнатилган тақиқ ва чекловларни бузмасдан меҳнатга ҳалол ва виждонан ёндашганлиги сабабли 11 нафар шахсларга нисбатан тўпланган ҳужжатлар кўриб чиқилиб улар муддатидан илгари шартли озод этилдилар.
Сайёр суд мажлисида шунингдек 10 дан ортиқ маъмурий ишлар ҳам кўриб чиқилди. Улар жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод этилдилар.