Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
МУНИС ВА МЎЪТАБАР ХОТИН-ҚИЗЛАРГА ЮКСАК ҲУРМАТ-ЭҲТИРОМ КЎРСАТИЛДИ
2024-03-07 17:52:09 151
Аёл борки, олам мунаввар, аёл борки, ҳаёт гўзал ва мафтункор. Инсон, оила, аёл тушунчаларини бир-биридан ажралган ҳолда тасаввур этиб бўлмайди. Гўзаллик, нафосат, янгиланиш, ҳаёт давомийлиги баҳор ва аёл тушунчаларида уйғунлашиб кетади.
Бугун Тошлоқ туманида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.
Тумандаги фаол, турли соҳаларда меҳнат фаолиятини олиб бораётган хотин-қизлар иштирок этган тадбирда сўз олганлар юртимизда хотин-қизлар манфаати йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар, улар учун яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида тўхталиб ўтдилар ва дилбар аёлларни байрам билан қутладилар.
Тўкин дастурхон атрофида туман Маданият бўлими ходимлари томонидан янграган дил изҳорлари шўх куй-қўшиқларга уланди. Бахтиёр чеҳраларда бу каби эътибор ва меҳрдан миннатдорлик, бугунги дориломон кунларга шукроналик, мамнунлик ҳисси туйилди.