Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
2-СЕКТОР РАҲБАРИ, ТУМАН ПРОКУРОРИ ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗДИ
2024-03-13 11:40:29 126
Айни кунларда Тошлоқ тумани сектор раҳбарлари ҳудудларда бўлиб, туман ёшлари билан учрашиб, уларни қизиқтираётган саволлар ва қийнаётган муаммоларини ўрганишмоқда.
Бугун 2-сектор ҳудудидаги Тошлоқ техник хизмат кўрсатиш техникумида ташкил этилган ёшлар билан учрашувда 4 та сектор раҳбарлари иштирок этдилар. Учрашувда ёшларнинг фикр, таклиф ва мулоҳазаларини эшитишга кенг имконият яратилди. Ёшларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб берилиб, билдирилган таклифларини амалга ошириш юзасидан зарурий чора-тадбирлар белгиланди.
Йиғилишда туман прокурори Шухратжон Мусаев томонидан сектор ҳудудидаги ёшлар ташаббускорлигини ошириш, таклиф ва муаммоларини ўрганиш, уларни ҳал этиш юзасидан олиб борилаётган ишлар юзасидан ахборот берилди.
Учрашув якунида фаол иштирок этган ёшларга китоб ва IT соҳасида ўқиш учун 50 фоизли чегирма сертификатлари топширилди.