Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТОШЛОҚ ТУМАНИДА ЧИГИТ ЭКИШ ИШЛАРИ БОШЛАНДИ
2024-03-19 14:39:46 136
Айни кунларда юртимиз бободеҳқонлари, қуёш нурларининг тафти замин узра таралаётган илиқ кунларда, ернинг тобида етилганидан фойдаланиб, даладаги ишларини ҳамжиҳатликда, тезкорлик билан олиб боришмоқда.
Хусусан, Тошлоқ туманида ҳам баҳорги дала юмушлари бошланди. "Аъзамат" фермер хўжалиги ҳудудида фермерлар ва соҳа мутахассислари иштирокида чигит экиш масалаларига бағишланган амалий семинар ўтказилди.
Ўтган йили туман фермерлари 4 минг 800 гектар майдондан 18 минг 600 тоннадан зиёд ҳосил йиғиштириб олган эди. Жорий йилда эса 165 та фермер хўжаликлари 4700 гектар майдонга асосан чигитнинг “С-8290” навини экмоқда. Чигит экиш мавсумини 10 кунлик муддатда якунлаш мақсадида туманда мавжуд 43 та чигит экиш сеялкалари тўлиқ таъмирдан чиқарилди ва отрядлар шакллантирилиб, бу отрядларга тажрибали қишлоқ хўжалиги мутаҳассислар жалб этилди.
“Экспо колор прин текс” МЧЖ пахта-тўқимачилик кластер корхонаси ҳамда фермер хўжаликлари ўртасида 19000 тонна пахта ҳом ашёси етказиб бериш бўйича фючерс шартномаси имзоланди.
Семинарда туман ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаев ҳамда сектор раҳбарлари жорий мавсумда фойдаланилаётган замонавий чигит экиш сеялкаларининг имкониятлари ва иш унуми билан танишдилар, экиш сифатини кўздан кечирдилар. Туман ҳокими чигит экиш ишларини тўғри ташкил этиш, техникалардан унумли фойдаланиш, мавсумни тез ва сифатли якунлаш борасида айтиб ўтди.
Чигит экиш бошланиши аввалида яхши ниятлар билан жонлиқ сўйилиб, нуроний отахонлар, тежрибали деҳқон ва фермерлар иштирокида йил сердаромад келиши, ерга қадалаётган чигит баракали бўлиши ният қилиниб дуога қўл очилди.