Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Томорқадан оқилона ва самарали фойдаланиш бўйича амалий семинар бўлиб ўтди.
2024-03-25 08:05:19 127
Тошлоқ туманида бугунги кунда 51 та маҳалла фуқаролар йиғинлари мавжуд бўлиб, 38,6 мингта хонадонларда 219 минг аҳоли истиқомат қилиб келмоқда.
Туманда аҳолининг асосий қисми қишлоқ жойларда яшайди ва томорқа ер майдонлари 3066 гектарни ташкил қилади.
Томорқа ер майдонлари унумдорлиги, сув ресурсларига бойлиги ва ҳар бир хонадонда 15-20 сотихдан ер майдонлари мавжудлигини ҳисобга олиб 51 та маҳалладан 41 тасида яъни 19799 та хонадонларда мавжуд 1175 гектар ер майдонларида бир маҳалла бир маҳсулот тамойили асосида сабзавот полиз экинлари экилиши режалаштириб олинган.
"Ахшак" МФЙда томорқадан самарали фойдаланиш орқали аҳоли даромадини ошириш ва бандлигини таъминлаш мақсадида “Сайхунобод тажрибаси” асосида томорқадан юқори даромад олишга қизиқиши бор лекин моддий томондан имконияти йўқ бўлган хонадонларни қисқа муддатларда аниқлаш ҳамда уларни даромадини ошириш учун қандай кўмаклар кераклигини аниқлаб, муаммоларни бартараф этиш орқали хонадонларни “Намунал хонадон” ларга айлантириш бўйича амалий семинар бўлиб ўтди.
Семинарда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари К.Умаров, "Асакабанк" Фарғона филиали бошқарувчиси, тижорат банклари, туман Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими, МФЙ раислар ҳамда ҳоким ёрдамчилари иштирок этди.
Семинарда сўз олган туман ҳокимини 1-ўринбосари К.Умаров ва Асакабанк Фарғона филиали бошқарувчиси маҳаллалардаги хонадонлар сонидан келиб чиқиб 5 тадан 7 тагача томорқасидан юқори даромад олишга қизиқиши бор лекин имконияти йўқ хонадонларни танлаб олиб 10 апрель санасигача ушбу хонадонларни “Намунали хонадон”га айлантириш бўйича кўрсатмалар беришди. Бунда ҳар бир хонадонда 3 сотих иссиқхона, 100 дона хонаки паранда, 2 бош қорамол, 2 қути асалари оилаларини ўз ичига олган имтиёзли кредитлар тўпламидан самарали фойдаланиш кўзда тутилган.