Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
САЛОМАТЛИК УЧУН 5000 ҚАДАМ МАРАФОНИ ЎТКАЗИЛДИ
2024-04-06 09:10:28 148
Давлатимиз раҳбарининг “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида“ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Тошлоқ туманида ҳам қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.
Бугун, "Халқаро саломатлик куни" муносабати билан туман марказида эрта тонгда «Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам» шиори остида туман ҳокимлиги, туман Тибиёт бирлашмаси, Ёшлар ишлари агентлиги, жисмоний тарбия ва спорт ҳамда бошқа мутасаддилар ҳамкорлигида юриш марафони ўтказилди.
Унда ёшлар, ташкилот, муассасалар ходимлари, маҳалла фаоллари, нуронийлар иштирок этишди.
Марафонда иштирокчилар белгиланган масофани пиёда босиб ўтишди. Шундан сўнг, Марказий ўйингоҳда марафон иштирокчилари ўртасида спорт мураббийлари томонидан турли жисмоний тарбия машқлари ҳам бажарилди.
Марафон доирасида зарарли ва фойдали истеъмол маҳсулотлари бўйича бурчак ташкил этилиб, унда йиғилганларга мутахассислар томонидан керакли маслаҳатлар ҳам берилди.