Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Муборак Рамазон ойида 21 нафар ишсиз хотин-қизларга замонавий тикув машиналари топширилди
2024-04-08 17:07:57 128
Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонасига Тошлоқ туманидан моддий ёрдам ҳамда иш билан банд қилиш масаласида мурожаат қилган фуқароларга амалий ёрдам кўрсатилди. Оғир ижтимоий аҳволдаги 21 нафар ишсиз хотин-қизларга ишлаб даромад топиши учун Президент Халқ қабулхонаси ҳисобидан замонавий тикув машиналари ажратилди.
Муборак Рамазон ойида аҳолига Президент совғаси сифатида туҳфа этилган тикув машиналарини туман ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаев, туман халқ қабулхонаси мудири Мазоҳид Юлдашев ҳамда сектор раҳбарлари иштирокида ўз эгаларига топширилди.
Тадбирда сўз олган туман ҳокими фуқаролар томонидан келиб тушаётган мурожаатларни ўз вақтида ҳал этиш борасида туманда тизимли ишлар амалга оширилаётганлигини таъкидлаб, бугунги топширилган тикув машиналар ёрдамида хотин-қизлар ўз хонадонларида қўшимча даромад топишлари ҳамда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишлари мумкинлигини айтиб ўтди.