Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТОШЛОҚ ТУМАНИДА ИПАК ҚУРТИ ТАРҚАТИЛМОҚДА
2024-04-12 11:29:31 152
Маълумки, ҳар йили апрель, май, июнь ойларида юртимизда ипак(пилла) уруғини олиб келиш, пилла қурти боқиш ҳамда тайёр маҳсулотларни пиллачилик корхоналарига етказиб бериш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилади.
Жорий йил пилла мавсумида Тошлоқ туманида 3 минг 405 қути ипак қурти жонлантирилиб, 204 тонна пилла хомашёси етиштириш режалаштирилган.
Айни вақтда фермер хўжаликлари ва касаначилар билан ипак қурти парваришлаш учун контрактация шартномалари тузилди. Бунда “Темир дафтар”да рўйхатга олинган оилалар ҳамда “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларга алоҳида эътибор қаратилди.
Бугун Тошлоқ тумани ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаев ҳамда секторлар раҳбарлари “Заркент” ММТП ҳудудидаги инкубаторияда масъуллар билан учрашиб, ипак қурти тарқатилиши жараёнларини кўздан кечирдилар. Ҳозирги кунда “Заркент” ММТП ҳудуди уруғчилик элита яратишга ихтисослашган бўлиб, 600 қути ипак қурти парваришланади.
Бугунги кунда 14 дона инкубатория мавжуд бўлиб, улар орқали фермер хўжаликлари ҳамда қурт боқувчи касаначиларга уруғ тарқатиш борасидаги ишлар бошлаб юборилган.