Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
АСАЛАРИЧИЛИКДАН МИЛЛИОНЛАБ СЎМ ДАРОМАД ҚИЛАЁТГАНЛАР
2024-04-16 14:22:38 112
Тошлоқ туманидаги “Бесаранг” маҳалла фуқаролар йиғинида асаларчилик билан шуғулланиб, яхшигина даромад олаётганлар бор. Шу жумладан Нодиржон Мирзаматов ҳам катта тажрибага эга асаларичилардан ҳисобланади.
Н. Мирзаматов аввалига 30 миллион сўм имтиёзли кредит олиш эвазига асаларичиликни бошлаган бўлиб, ҳозирги кунга келиб асалари оиласини 130 тага кўпайтирди. Тажрибали асаларичи йилига икки маротаба асал олиш билан бирга асалари оиласини сотиш эвазига ҳам қўшимча даромад қилишни йўлга қўйган. Ўтган йили асалнинг ўзидан 100 миллион сўм, асалари оиласини сотишдан эса 25 миллион сўм даромад топди.
— Асални етиштириш, асаларини парваришлаш катта меҳнат ва тажриба талаб қилади. Шунинг учун ҳам бу соҳада билим ва тажриба етарли бўлса даромад манбаи ҳам шунга яраша бўлади дейди,-Н. Мирзаматов.—Меҳнатимиз ва тажрибаларимизга таяниб асал етиштириш билан бирга бошқаларни ҳам шу соҳада фаолият бошлашлари учун асалари оиласини пакет қилиб сотишни ҳам йўлга қўйганмиз. Нафақат юртимизга, балки Россия давлатига ҳам асалари оилаларини етказиб бермоқдамиз. Асаларичилик камбағал оилаларни даромадли оилага айлантиришига ҳеч шубҳам йўқ. 100 та асалари оиласини парвариш қилса, битта оилани бемалол боқади.
Мутахассисларнинг таъкидлашича битта асалари бир килограмм асални йиғиш учун 4500 марта парвоз қилиши ва 6-10 млн. гулдан шира олиши керак экан. Мана шу фойдали ҳашаротга бу шароитни яратиб бериш асаларичининг зиммасида. Шундай экан асаларичиликдан яхши фойда олиш учун боларилар парвариши ҳақидаги билим ва тажриба яхши натижа беради.