Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҲОКИМ ҚАБУЛИ - МУРОЖААТЛАР ЕЧИМИГА ҚАРАТИЛДИ
2024-04-16 15:21:43 128
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошлоқ тумани Халқ қабулхонасида туман ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаевнинг навбатдаги қабулида фуқароларнинг кўплаб мурожаатлари ўз ечимини топди.
Қабул давомида тоза ичимлик суви, табиий газ, электр энергияси таъминоти, уй-жой, коммунал масалалар, таълим ва тиббиёт соҳасидаги муаммолар, тадбиркорликни ривожлантириш юзасидан фуқароларнинг 50 та мурожаати атрофлича муҳокама қилинди.
Уларнинг аксарияти шу ернинг ўзида ҳал этилган бўлса, муддат талаб этиладиган масалалар қатъий назоратга олинди. Қабулда туман прокурори Шухратжон Мусаев ҳам иштирок этиб, мурожаатлар юзасидан фуқароларга ҳуқуқий тушунтиришлар берди.