Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 13 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ТОШЛОҚДА ХОТИН-ҚИЗЛАРГА ТИКУВЧИЛИК ЙЎНАЛИШИДА ЯНГИ ИШ ЎРИНЛАРИ ЯРАТИЛМОҚДА.

×

 2024-04-17 17:12:00    146

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугунги кунда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, қўллаб-қувватлашга давлатимиз томонидан катта эътибор қаратилмоқда. Бунда ҳудудларда тадбиркорлик субъектлари фаолиятини бошлашларига сектор раҳбарлари ҳам яхши кўмакчи бўлмоқда.
Тошлоқ туманидаги 2-секторда ҳам кичик бизнес субъектлари қўллаб-қувватланаётгани, уларга фаолият бошлашлари учун кўмаклашилаётгани натижасида тадбиркорлар сафи ортиб кўплаб янги иш ўринлари яратилмоқда. “Заркент” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ўз тадбиркорлигини бошлаган Абдулаҳат Рўзиевга ҳам сектор раҳбари кўмагида “TAILOR TEXTILE” масъулияти чекланган жамиятини ташкилланиши кўплаб хотин-қизларни иш билан таъминланишига сабаб бўлди.
Ушбу корхонада 70 нафардан зиёд хотин-қизлар иш билан таъминланган бўлиб, улар замонавий тикув машиналарида меҳнат қилмоқдалар. Ҳозирда ўн турдан ортиқ махсус ишчи кийимлари буюртма асосида тикилиб ички ва ташқи бозорларга чиқарилмоқда. 
-“Заркент” маҳалла фуқаролар йиғинида 300 миллион сўмдан зиёд ўз маблағларимизни йўналтириб корхонамизни замонавий тикув машиналари билан жиҳозладик,—дейди тадбиркор А. Рўзиев. Қуввати 250 иш ўрнига эга корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар чет давлатларга ҳам экспорт қилинмоқда.
—Мен "Учолиш" маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қиламан ва “Аёллар дафтари”да рўйхатда тураман. Икки нафар фарзандим бор. Боқувчимиз йўқлиги сабабли мана шу корхонага келиб иш билан таъминландим. Бу жойда ишчиларга яхши шароит яратилган. Айниқса маошларимиз ўз вақтида берилиши, бепул тушлик ташкилланганлиги янада яхши ишлашимиз учун туртки бўлмоқда, - дейди Г. Жўрева.
—Қишлоғимизда шундай корхона ишга тушиб кўплаб ишсиз хотин-қизлар бандлиги таъминланди. Тикувчилик ҳунаридан хабари бор аёл ва қизларимиз ишга янги келаётган ишчиларга ҳам иш ўргатиб моҳир тикувчи бўлишларига кўмаклашмоқдалар. Корхонамизга иш сўраб келган хотин-қизлар албатта иш билан таъминланмоқда,-дейди ишчилардан Ё. Исроилова.
Иш унуми ишчиларнинг кайфиятига ва уларга яратилган шароитга ҳам боғлиқлигини инобатга олган тадбиркор ишчилар овқатланиши учун ёруғ ва шинам ошхона ва бошқа зарур имкониятларни ташкиллаганлиги натижасида корхонага яна кўплаб хотин-қизлар иш билан банд бўлиш учун ташриф буюрмоқдалар.