Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 10 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари тумандаги “Пиёзчилик” ҳамда “Бесаранг” МФЙларда бўлиб, “маҳалла еттилиги” аъзолари билан учрашдилар.

×

 2024-04-18 19:03:23    137

PDF юклаш
Чоп этиш


Учрашувда Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Хайрилло Гаппоров бошчилигидаги бир гуруҳ депутатлар Сенат томонидан тасдиқланган янги қарорлар ҳамда уларнинг мазмун - моҳияти тўғрисида тушунчалар бердилар.
Шунингдек, кейинги йилларда маҳалланинг жамият ҳаётидаги ўрнини ошириш ҳамда соҳада бошқарув тизимини такомиллаштириш мақсадида маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, ижтимоий ходим ва солиқ инспекторидан иборат “Маҳалла еттилиги” ташкил қилингани, маҳаллаларда қабул қилинаётган қарорларнинг ҳаққонийлиги ва асослилигини таъминлаш мақсадида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари ва “Маҳалла еттилиги”нинг ўзаро ҳамкорлигини йўлга қўйиш масалалари ҳақида ҳам тўхталиб ўтилди. 
Учрашувлар давомида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга депутатлар томонидан батафсил жавоблар берилди.